АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада табиий газдан ноқонуний фойдаланган дам олиш маскани аниқланди

Фарғона туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатига чек қўйилди.

'Фарғонада табиий газдан ноқонуний фойдаланган дам олиш маскани аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура штаби томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида фуқаро Н.Ш.га қарашли оилавий дам олиш масканида газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, табиий газдан қонунга хилоф равишда фойдаланиб келингани аниқланган.

Маълум бўлишича, қоидабузарлик оқибатида газ таъминоти корхонасига 602 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Фарғонада табиий газдан ноқонуний фойдаланган дам олиш маскани аниқланди - Darakchi.uz