АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда эр хотинини аёвсиз калтаклади: унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-1-моддаси ("Оилавий (маиший) зўравонлик") билан жиноят иши қўзғатилган.

'Қашқадарёда эр хотинини аёвсиз калтаклади: унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида эркак турмуш ўртоғини калтаклаб, унга тан жароҳати етказди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа Қарши шаҳридаги "Чўлқувар" маҳалласида содир бўлган. У ерда вақтинча истиқомат қилувчи эр-хотин — Г.В. ва Х.К. қонуний никоҳ асосида яшаб келган.

Қайд этилишича, оилада аввалдан мунтазам равишда келишмовчиликлар юзага келиб турган. Шу сабабли маҳалланинг "еттилиги" томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида профилактик чоралар кўрилган.

Жумладан, аёлга нисбатан ҳимоя ордери расмийлаштирилган ва оила яшайдиган хонадонга пультли қўриқлаш сигнализацияси ўрнатилган.

Бироқ кўрилган чораларга қарамай, 26 июнь куни соат тахминан 23:00 атрофида эр-хотин ўртасида яна жанжал чиққан. Оқибатда эркак турмуш ўртоғини уриб, унга тан жароҳати етказган.

    Бошқа янгиликлар

    Қашқадарёда эр хотинини аёвсиз калтаклади: унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди - Darakchi.uz