Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳодиса икки йўловчи автобус иштирокида юз бергани, тўқнашув оқибатида транспорт воситаларига шикаст етганини кўриш мумкин.
Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида расмий маълумот берилмаган. Шунингдек, ЙТҲ қандай шароитда содир бўлгани ҳамда унга нима сабаб бўлганига оид маълумотлар очиқланмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан ваколатли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда пойтахтда жамоат транспорти иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез кузатилмоқда. Мутасадди идоралар ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақириб келмоқда.






