АсосийСПОРТ

Каннаваро: “Терма жамоа ичида “каламуш” бор”

Бош мураббийнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартномага асосан, ўзи билан олиб келган айрим мураббийларнинг маошини шахсан ўзи тўламоқда.

'Каннаваро: “Терма жамоа ичида “каламуш” бор”'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро терма жамоа атрофида тарқалаётган айрим маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтиб, бу каби маълумотларни жамоа ичидаги кимдир тарқатаётган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Жаҳон чемпионати якунларига бағишланган матбуот анжуманида қатнашган италиялик мутахассис оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб берар экан, ўзига нисбатан тарқалган йиллик 4 миллион евро маош олаётгани ҳақидаги хабарларни яна бир бор инкор этди.

“Яна айтаман, мен бунча пул олмайман. Кимдир яна нотўғри маълумот тарқатяпти. Нега бундай бўлаётганини билмайман. Балки хорижлик мураббий бўлганим учун шундай бўлаётгандир. Балки терма жамоа ичида “каламуш” бордир”, деди Каннаваро.

Бош мураббийнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартномага асосан, ўзи билан олиб келган айрим мураббийларнинг маошини шахсан ўзи тўламоқда.

“Шартномамга кўра, ўзим билан олиб келган мураббийларга ҳам чўнтагимдан маош тўлайман. Роландо Бьянки умуман текинга келиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасида ишлашга рози бўлди. Агар яна янги мураббийларни жалб қилаётган бўлсак, бу уларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси маош тўлаяпти, дегани эмас. Уларни ўз маблағим ҳисобидан олиб келяпман”, деди у.

Матбуот анжумани давомида Каннаваро терма жамоа атрофида тарқалаётган танқидлар ва турли маълумотларга ҳам тўхталиб, бир неча бор хорижлик мураббий экани сабабли ўзига нисбатан турли тахминлар ва асоссиз хабарлар тарқалаётган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар

    Каннаваро: “Терма жамоа ичида “каламуш” бор” - Darakchi.uz