Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева фаолияти ҳақида илиқ фикрлар билдириб, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда унинг ҳиссаси катта эканини таъкидлади.
Хонанданинг айтишича, илгари қабул қилинган айрим қарорлар амалда тўлиқ ижро этилмаган бўлса, бугунги кунда қабул қилинаётган қарорлар ўз вақтида бажарилмоқда.
“Саида Шавкатовадан ҳам Аллоҳ рози бўлсин. Бу қонунларнинг ишлашида шу аёлнинг ҳиссаси бор. У бизнес билан эмас, ҳар куни иш билан банд. Айтилган вазифалар нуқта-вергулигача бажариляпти”, деди Юлдуз Усмонова.
Шунингдек, у мамлакатда қонун устуворлиги таъминланаётгани, барчага нисбатан бир хил ёндашув қўлланилаётганини айтди. Унинг фикрича, бу демократик тамойилларнинг амалдаги кўринишидир.
Хонанда сўзи давомида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида аҳоли турмуш даражаси яхшиланаётганини, ҳудудларда йўллар таъмирланаётгани, кўчалар ободонлаштирилаётгани ва инфратузилма ривожланаётганини қайд этди.
Юлдуз Усмонова нутқи якунида Президент Шавкат Мирзиёев ҳамда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага миннатдорлик билдириб, уларнинг фаолиятига омад тилади.






