Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсувчи шамол тезлиги сониясига 3–8 метрни ташкил этади. Ҳарорат кечаси 20–22, кундузи эса 34–36 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол сониясига 7–12 метр тезликда эсади, айрим ҳудудларда 13–18 метргача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 18–23, кундузи 33–38 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво бироз булутли бўлиб, кундузи 34–39 даражагача исийди. Кечаси эса 20–25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 18–23, кундузи 33–38 даража атрофида бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Кундузи ҳаво ҳарорати 35–40 даражагача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 18–23, кундузи 32–37 даража бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шунингдек, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ҳамда тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкинлиги қайд этилди.
Синоптиклар аҳолидан, айниқса тоғли ва тоғолди ҳудудларига йўл оладиган фуқаролардан эҳтиёткор бўлишни сўрамоқда.






