АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдаги кафелардан бирида ёнғин чиқди

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

'Тошкентдаги кафелардан бирида ёнғин чиқди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 5 август куни соат 07:03 да Миробод тумани Абдурауф Фитрат кўчасидаги 2-уйда жойлашган кафенинг дудбуронида ёнғин чиққанлиги ҳақидаги хабардан сўнг аниқланган.

Маълум қилинишича, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 07:09 да етиб борган. Ёнғин соат 07:12 да қуршаб олинган ва орадан бир дақиқа ўтиб, соат 07:13 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентдаги кафелардан бирида ёнғин чиқди - Darakchi.uz