АсосийЖАМИЯТ

Покистонлик собиқ вазир Британияда қизларни зўрлашда гумонланиб ушланди

Гап 1990-йилларнинг бошларида, Аҳмад тахминан 30 ёшда бўлган вақтда, Манчестердаги болалар уйлари тарбияланувчиларига нисбатан содир этилган жиноятлар ҳақида бормоқда.

'Покистонлик собиқ вазир Британияда қизларни зўрлашда гумонланиб ушланди'ning rasmi

Покистоннинг собиқ давлат вазири Рухсор Аҳмад Буюк Британияда вояга етмаган қизларга нисбатан жинсий зўравонлик ва одам савдосига алоқадорликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Бу ҳақда "The Guardian" хабар берди.

62 ёшли сиёсатчи 1990-йилларда Манчестер шаҳрида содир этилган жиноятлар юзасидан терговга жалб қилинган. У номусга тегиш ва болалар савдосида иштирок этганликда гумон қилинмоқда.

Маълум бўлишича, Аҳмад ҳозирда гаров эвазига озод қилинган бўлиб, полиция назоратида қолмоқда. Шунга қарамай, у яқинда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф раҳбарлик қиладиган партиядан Озод Жамму ва Кашмир қонунчилик ассамблеяси депутати этиб сайланган.

Таъкидланишича, Рухсор Аҳмад 2024 йил 18 июль куни Манчестер аэропортида болаларга нисбатан жинсий зўравонлик иши доирасида қўлга олинган. Терговчилар уни камида икки нафар аёлнинг болалик даврида зўравонликка учрагани ва одам савдосига жалб этилгани ҳақидаги аризалар асосида сўроқ қилган.

Гап 1990-йилларнинг бошларида, Аҳмад тахминан 30 ёшда бўлган вақтда, Манчестердаги болалар уйлари тарбияланувчиларига нисбатан содир этилган жиноятлар ҳақида бормоқда.

Манчестер полицияси унга Буюк Британия ҳудудидан чиқиб кетишни тақиқлашга уринган, аммо 2024 йил июль ойида суд унинг гаров шартларини кучайтириш талабини рад этган.

2026 йил июль ойида Аҳмад полиция бўлимига келиши керак эди. Бироқ у "касаллиги сабабли парвоз қила олмаслиги"ни важ қилган. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда унинг Покистон шимолидаги Мирпур шаҳрида сайловолди тадбирларида иштирок этаётгани акс этган суратлар тарқалган.

Агар у белгиланган муддатда полицияга келмаса, ҳуқуқ-тартибот идоралари уни ҳибсга олиш учун ордер бериши ёки экстрадиция жараёнини бошлаши мумкин.

Рухсор Аҳмад ўнг марказчи Покистон мусулмон лигаси вакили ҳисобланади. У 2006–2021 йиллар давомида Озод Жамму ва Кашмир ҳукуматида турли вазирлик лавозимларида ишлаган.

Терговчиларнинг маълум қилишича, улар Аҳмаднинг сиёсий фаолияти ҳақида фақат сўроқ жараёнида хабар топган. У, шунингдек, Манчестер шаҳридаги "Gujjar Palace" ресторани эгаси ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар

    Покистонлик собиқ вазир Британияда қизларни зўрлашда гумонланиб ушланди - Darakchi.uz