Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган дўконлардан бирида содир бўлган йирик ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, ёнғин бугун, 6 август куни соат 14:09 да тўлиқ ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида дўконларнинг тахминан 400 квадрат метр қисми зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, ёнғин Тошкент вилояти Зангиота туманидаги "Токзор" маҳалласи ҳудудида жойлашган дўконлардан бирида содир бўлган. Хабар келиб тушгач, воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган эди.
Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдорига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.






