АсосийЖАМИЯТ

Мирзо Улуғбек туманидаги мебель цехида ёнғин чиқди

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

'Мирзо Улуғбек туманидаги мебель цехида ёнғин чиқди'ning rasmi

Бугун, 7 август куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Қорасув-6 даҳасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар соат 10:01 да келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан етиб борган қутқарувчилар ёнғинни соат 10:15 да қуршаб олиб, 10:19 да тўлиқ бартараф этган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар