АсосийДУНË

Таиландда мактабдаги отишмада ҳалок бўлганлар сони 9 нафарга етди

Қурбонлар орасида ҳужум қилган 14 ёшли ўсмирнинг ўзи ҳам бор.

'Таиландда мактабдаги отишмада ҳалок бўлганлар сони 9 нафарга етди'ning rasmi

Таиланд пойтахти Бангкокдан шимолда жойлашган Нонтхабури провинциясидаги ўрта мактаб ҳудудида содир бўлган отишма оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 нафарга етди. Бу ҳақда Thairath хабар берди.

Қурбонлар орасида ҳужум қилган 14 ёшли ўсмирнинг ўзи ҳам бор. Ундан ташқари, полиция унинг бобоси ва бувисини ҳам отиб ўлдирилганлар қаторига киритган.

Ҳодиса оқибатида жами 23 киши жароҳатланган. Улардан 13 нафари ҳануз даволанмоқда.

Шифокорлар ҳаракатига қарамай, оғир жароҳат олган 12 ёшли ўқувчи қиз шифохонада вафот этган.

7 август куни 14 ёшли қуролланган ўсмир мактабда ўқ отиб, беш нафар ўқитувчини ўлдирган. Шундан сўнг у ўз жонига қасд қилган.

    Бошқа янгиликлар

    Таиландда мактабдаги отишмада ҳалок бўлганлар сони 9 нафарга етди - Darakchi.uz