АсосийДУНË

Эрон АҚШга Ҳормуз бўғозини очиш шартларини билдирди

Теҳрон Вашингтондан ҳарбий таҳдидларни тўхтатиш, қўшинларни олиб чиқиш, санкцияларни бекор қилиш ва музлатилган активларни қайтаришни талаб қилмоқда.

'Эрон АҚШга Ҳормуз бўғозини очиш шартларини билдирди'ning rasmi

Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши АҚШга Ҳормуз бўғозини очиш учун бир қатор шартларни илгари сурди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Эрон АҚШдан ҳарбий таҳдид қилмаслик кафолатини бериш, минтақадаги қўшинларини олиб чиқиш, Эрон портларига қўйилган денгиз блокадасини бекор қилиш, санкцияларни олиб ташлаш ва музлатилган активларни қайтаришни талаб қилмоқда. Шунингдек, Эрон ҳарбий зарбалар учун товон тўлашни ҳам сўраган.

Теҳрон, шунингдек, Ливан, Фаластин, Яман ва Ироқдаги Эрон иттифоқчиларига қарши "тажовуз"ни тўхтатишни талаб қилган.

Вашингтон ҳозирча бу талабларга муносабат билдирмаган. The New York Times маълумотларига кўра, Дональд Трамп маъмуриятининг Эрон шартларига рози бўлиш эҳтимоли паст.

Айни пайтда Эрон ва Уммон Ҳормуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини тиклаш бўйича алоҳида музокаралар олиб бормоқда.

Ҳормуз бўғози дунёдаги энг муҳим нефть ва газ ташиш йўлларидан бири ҳисобланади. Унинг ёпилиши жаҳон энергетика бозори ва нефть нархларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар