АсосийЖАМИЯТ

Кореяга ишга жўнатиш учун 5 900 доллар олган шахс ушланди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Кореяга ишга жўнатиш учун 5 900 доллар олган шахс ушланди'ning rasmi

Юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, фуқародан 5 900 АҚШ доллари олган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Н.М. фуқаро Х.А.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали уни Жанубий Кореяга ишга жўнатишини ваъда қилган.

Н.М. ваъдаси эвазига 5 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28 ва 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Кореяга ишга жўнатиш учун 5 900 доллар олган шахс ушланди - Darakchi.uz