АсосийЖАМИЯТ

Пойтахтнинг икки туманида қарийб 4 кун газ бўлмайди

"Ҳудудгазтаъминот" маълум қилишича, таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади.

'Пойтахтнинг икки туманида қарийб 4 кун газ бўлмайди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг икки туманида қарийб 4 кун давомида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгазтаъминот" хабар берди.

Маълум қилинишича, Янгиҳаёт туманидаги "Ташаббус" МФЙ ва Сергели 5А мавзесида жойлашган эски газ тақсимлаш пункти ҳамда ҳудуддаги ер ости газ қувурини алмаштириш ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан 12 август соат 08:00 дан 15 август соат 17:00 га қадар Янгиҳаёт ва Сергели туманларидаги қатор истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Янгиҳаёт туманидаги "Йўлдош", "Машъал", "Олчазор", "Хушнуд", "Навқирон", "Ёрқин ҳаёт", "Чароғон", "Чорбоғ", "Виқор", "Ал-Фарғоний", "Дўстлик", "Иқбол", "Тошкент", "Файзли" ва "Чортоқ" МФЙларидаги ерли хонадонлар, кўп қаватли уйлар ҳамда улгуржи истеъмолчиларда газ бўлмайди.

Сергели туманида эса "Меҳригиё", "Ўзгариш", "Ҳабибий", "Мададкор", "Зийнат", "Эзгулик", "Янги Сергели", "Соҳибқирон", "Софдил", "Сўғдиёна", "Иттифоқ", "Нилуфар", "Саховат", "Қипчоқ", "Қут-барака" ва "Дарё бўйи" МФЙларидаги ерли хонадонлар, кўп қаватли уйлар ҳамда улгуржи истеъмолчилар газ таъминотидан вақтинча узилади.

    Бошқа янгиликлар

    Пойтахтнинг икки туманида қарийб 4 кун газ бўлмайди - Darakchi.uz