АсосийСИËСАТ

Судга келмаган мансабдор шахсларга жарима солинади

Янги қонунга кўра, маъмурий органларнинг мансабдорлари ёки уларнинг вакиллари фуқаролар ва тадбиркорларнинг шикоятлари кўрилаётган суд мажлисларида иштирок этиши шарт.

'Судга келмаган мансабдор шахсларга жарима солинади'ning rasmi

Президент фуқаролар ва тадбиркорларнинг иқтисодий ҳамда маъмурий судларга мурожаат қилиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади.

Унга кўра, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс янги 148¹-модда билан тўлдирилди. У маъмурий орган мансабдори ёки унинг вакили суд мажлисига келмаган тақдирдаги оқибатларни белгилайди.

Маъмурий орган қарори, шунингдек, унинг мансабдори ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан берилган ариза ва шикоятларни кўриб чиқишда тегишли мансабдор ёки унинг вакили суд мажлисида иштирок этиши шарт.

Агар қарори устидан шикоят қилинаётган мансабдор шахс ёки унинг вакили судда иштирок этиши зарур деб топилса, суд ишни кейинга қолдиради.

Узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаган мансабдор шахсга нисбатан суд жаримаси қўлланилади.

Янги тартиб Германия, Қозоғистон ва Озарбайжон каби давлатлар тажрибаси асосида жорий этилмоқда. Бу фуқароларга мансабдор шахсдан қабул қилинган қарор сабабини бевосита сўраш имконини беради.

    Бошқа янгиликлар

    Судга келмаган мансабдор шахсларга жарима солинади - Darakchi.uz