АсосийСПОРТ

Ислом Махачев UFC 330 турнирида ғалаба қозониб, рекорд ўрнатди

Махачев иккинчи раундда рақибини нокдаунга учратди.

'Ислом Махачев UFC 330 турнирида ғалаба қозониб, рекорд ўрнатди'ning rasmi

Россиялик ММА жангчиси Ислом Махачев Филадельфияда ўтказилган UFC 330 турнирининг марказий жангида ирландиялик Иэн Мачадо Гаррини мағлуб этди.

Жанг тўлиқ беш раунд давом этди. Махачев иккинчи раундда рақибини нокдаунга учратди ва якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан — 49:46, 49:46, 48:47 ҳисобида ғалаба қозонди.

34 ёшли Махачев шу тариқа ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини илк бор ҳимоя қилди. Унинг кетма-кет ғалабалари сони 17 тага етди. Бу UFC тарихидаги энг узоқ ғалабали серия ҳисобланади. Аввалги рекорд бразилиялик Андерсон Силвага тегишли бўлиб, у 16 та жангда кетма-кет ғалаба қозонган.

Махачевнинг профессионал ММАдаги рекорди 29 та ғалаба ва 1 та мағлубиятдан иборат. Мачадо Гарри эса фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

    Бошқа янгиликлар

    Ислом Махачев UFC 330 турнирида ғалаба қозониб, рекорд ўрнатди - Darakchi.uz