АсосийЖАМИЯТ

39 ёшли Жейми Варди фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин

2025-2026 йилги мавсумни эса англиялик футболчи Италия А Серияси вакили "Кремонезе" таркибида ўтказди.

'39 ёшли Жейми Варди фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин'ning rasmi

39 ёшли англиялик ҳужумчи Жейми Варди фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда трансферлар бўйича журналист Фабрицио Романо маълум қилди.

Романо маълумотига кўра, Бразилиянинг "Сан-Паулу" клуби Жейми Варди билан боғланиб, унга эркин агент сифатида жамоага қўшилишни таклиф қилган.

Айни вақтда тажрибали ҳужумчи бир нечта таклифни кўриб чиқмоқда. Вардининг келажаги бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Жейми Варди 2012 йилдан 2025 йилгача "Лестер Сити" шарафини ҳимоя қилди. У клуб билан Англия Премьер-лигаси, Англия Кубоги ва Англия Суперкубогида ғолиб бўлди.

2025/2026 йилги мавсумни эса англиялик футболчи Италия А Серияси вакили "Кремонезе" таркибида ўтказди.

Агар Варди "Сан-Паулу" билан шартнома имзоласа, у фаолиятида илк бор Бразилия чемпионатида тўп тепади.

    Бошқа янгиликлар

    39 ёшли Жейми Варди фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин - Darakchi.uz