АсосийЖАМИЯТ

Мирзиёев тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотни бошлайди

Қайд этилишича, тадбиркорлар билан очиқ мулоқот Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказиб келинаётган муҳим мулоқот майдонларидан бири ҳисобланади.

'Мирзиёев тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотни бошлайди'ning rasmi

Бугун, 18 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти бўлиб ўтади. Унда бизнес вакиллари билан мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш, ҳудудларда бизнес имкониятларини кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинади.

Маълум қилинишича, тадбирда 500 нафарга яқин тадбиркор бевосита иштирок этади. Илк бор туманларда ташкил этилган студиялар орқали яна қарийб 25 минг нафар бизнес вакили мулоқотда иштирок этади.

Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлик учун барқарор ўсиш траекториясини таъминлаш, ҳудудларда бизнес имкониятларини кенгайтириш ва янги инвестицияларни жалб қилишга қаратилган ташаббуслар илгари сурилиши кутилмоқда.

Шунингдек, "сунъий интеллект – бошқарув самарадорлиги – янги инвестициялар" экотизимини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда миллий брендларни ташқи бозорларга олиб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Мулоқотда бизнесга нисбатан маъмурий босимни кескин камайтириш бўйича ҳам муҳим ташаббуслар билдирилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Мирзиёев тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотни бошлайди - Darakchi.uz