АсосийДУНË

Роберто Карлос Ислом динини қабул қилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Бразилия футболи афсонаси Роберто Карлоснинг Ислом динини қабул қилгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқат эмас.

'Роберто Карлос Ислом динини қабул қилгани ҳақидаги хабарларни рад этди'ning rasmi

Собиқ футболчи бу ҳақда Саудия Арабистонининг "Okaz" нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Роберто Карлос Ислом динини ҳурмат қилишини таъкидлаган. Шу билан бирга, унинг мусулмон бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этган.

"Мен Ислом динини жуда ҳурмат қиламан. Аёлимнинг намоз ўқиётганини кўриш жуда чиройли. Аммо мен Исломни қабул қилганим ҳақида тарқалаётган миш-мишлар ҳақиқат эмас", — деди футболчи.

Карлос никоҳ маросими бир нечта диний анъаналар асосида ўтказилганини ҳам тушунтирди. Унинг оиласи католик бўлгани сабабли улар учун шу динга мос маросим ташкил этилган. Турмуш ўртоғи ва унинг мусулмон дўстлари учун эса Ислом анъаналарига мос маросим ўтказилган.

Айнан никоҳдаги мазкур ҳолат Роберто Карлос Ислом динини қабул қилгани ҳақидаги миш-мишларнинг кенг тарқалишига сабаб бўлган.

    Бошқа янгиликлар