2026-2027 ўқув йилида академик лицей, техникум ва олий таълим ташкилотларида ўқув жараёнлари қайси санадан бошланиши маълум қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, янги ўқув йилида академик лицей ва техникумларда дарслар 2 сентябрь куни бошланади.
Олий таълим ташкилотларида эса ўқув жараёнлари талабалар босқичига қараб турли саналарда старт олади.
Унга кўра:
— 1-босқич талабалари учун — 7 сентябрдан;
— 2-босқич ва ундан юқори босқич талабалари учун — 14 сентябрдан ўқув жараёнлари бошланади.
Шу тариқа, 2026/2027 ўқув йилида академик лицей ва техникум ўқувчилари 2 сентябрдан, ОТМнинг 1-босқич талабалари 7 сентябрдан, 2-босқич ва ундан юқори босқич талабалари эса 14 сентябрдан ўқишни бошлайди.






