Бугунги кунда 51 та идора молиявий жарима қўллаш ваколатига эга. Жариманинг бир қисми бевосита шу идорага тушиши айрим раҳбарларда «текширса — қўрқади, қўрқса — тўлайди» деган нотўғри ёндашув сақланиб қолишига сабаб бўлаётгани танқид қилинди.
Шу боис тадбиркорларга қўлланадиган барча турдаги жарималар миқдори ўртача икки баробарга камайтирилади.
Бу жавобгарлик бекор қилинишини англатмайди. Асосий мақсад — жаримани маблағ йиғиш воситасига айлантирмаслик, назоратни тартиб-интизом ва профилактикага йўналтириш.
Янги ёндашув тадбиркорларга тушадиган молиявий босимни камайтириш ва назорат тизимида адолатли мезонларни кучайтиришга хизмат қилади.
Агар асоссиз жарима қўлланган ёки тадбиркорлик ҳуқуқларингиз бузилган, деб ҳисобласангиз, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилишингиз мумкин.






