АсосийДУНË

Тезюрар поезд темир йўлда ишлаётган 4 ишчини уриб кетди

Ҳодиса 20 август куни соат 10:45 атрофида Точиги префектурасининг Канума шаҳридаги Син-Канума станцияси яқинида содир бўлган.

'Тезюрар поезд темир йўлда ишлаётган 4 ишчини уриб кетди'ning rasmi

Япониянинг Точиги префектурасида тезюрар поезд темир йўлда ишлаётган 4 нафар ишчини уриб кетди. Ҳодиса оқибатида уларнинг барчаси ҳалок бўлган.

Ҳодиса 20 август куни соат 10:45 атрофида Точиги префектурасининг Канума шаҳридаги Син-Канума станцияси яқинида содир бўлган. Маълум қилинишича, 7 нафар ишчи темир йўл изларида бегона ўтларни тозалаётган бўлган.

Шу пайтда Тобу Никко станциясидан Токиодаги Тобу Асакуса станцияси томон ҳаракатланаётган Spacia X2 тезюрар поезди ишчиларни уриб кетган.

50–60 ёшлардаги тўрт нафар эркак турли жойлардан топилиб, шифохонага олиб кетилган. Бироқ уларнинг барчаси вафот этгани тасдиқланган.

Поездда тахминан 50 нафар йўловчи бўлган. Улар орасида жабрланганлар қайд этилмаган.

Ҳодисадан сўнг айрим станциялар ўртасида поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Қатнов соат 15:22 да қайта тикланган.

    Бошқа янгиликлар

    Тезюрар поезд темир йўлда ишлаётган 4 ишчини уриб кетди - Darakchi.uz