АсосийСИËСАТ

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларини икки мамлакатнинг олий давлат мукофотлари — "Олий даражали Дўстлик" ва "Ҳайдар Алиев" орденлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

'Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди'ning rasmi

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларини икки мамлакатнинг олий давлат мукофотлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга Ўзбекистон Республикасининг олий давлат мукофоти — «Олий даражали Дўстлик» ордени топширилди.

Шавкат Мирзиёев мазкур мукофот Илҳом Алиевнинг Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашдаги хизматларига берилган юксак баҳо эканини таъкидлади.

Ўз навбатида, Озарбайжон Президенти юксак эътироф учун Ўзбекистон Президенти ва халқига миннатдорлик билдирди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжоннинг олий давлат мукофоти — «Ҳайдар Алиев» ордени билан тақдирланди. Мукофотни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев топширди.

⁸1Шавкат Мирзиёев мазкур орденни Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги абадий дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги қўшма саъй-ҳаракатларга берилган юксак баҳо сифатида қабул қилишини таъкидлади.


Томонлар икки мамлакат ўртасидаги қардошлик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни келгусида ҳам изчил ривожлантиришга келишиб олдилар.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди - Darakchi.uz