АсосийСИËСАТ

Ўзбекистон ва Озарбайжон "Абадий дўстлик тўғрисида"ги шартномани имзолади

Шунингдек, 2030 йилгача ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича келишувга эришилди.

'Ўзбекистон ва Озарбайжон "Абадий дўстлик тўғрисида"ги шартномани имзолади'ning rasmi

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев "Абадий дўстлик тўғрисида"ги шартномани имзолади. Шунингдек, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши қарори қабул қилинди.

Томонлар пенсия таъминоти, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни ҳам имзолади. Икки давлат 2030 йилгача ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича дастур қабул қилди.

Шунингдек, инвестиция ва савдо соҳасидаги келишувларни амалга ошириш режаси тасдиқланди. Ташқи ишлар ҳамда адлия вазирликлари ўртасида 2027–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурлари қабул қилинди.

Бундан ташқари, Урганч ва Хонкенди, Бухоро ва Лочин, Урганч ва Нахчивон шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш бўйича ҳужжатлар имзоланди.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон ва Озарбайжон "Абадий дўстлик тўғрисида"ги шартномани имзолади - Darakchi.uz