АсосийСИËСАТ

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига "Олий даражали Дўстлик" ордени топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур мукофотни икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси учун берилганини таъкидлади.

'Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига "Олий даражали Дўстлик" ордени топширилди'ning rasmi

Кўксарой қароргоҳида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига Ўзбекистоннинг "Олий даражали Дўстлик" орденини топшириш маросими бўлиб ўтди. Мукофот Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан берилди.

Шавкат Мирзиёев ушбу қарор Нарендра Модининг Ўзбекистон ва Ҳиндистон халқлари ўртасидаги азалий дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшаётган беқиёс ҳиссасига юксак эҳтиром ифодаси эканини таъкидлади.

Президент Ҳиндистоннинг сўнгги йиллардаги жадал тараққиёти ва халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётганини қайд этди.

"Умумий интилиш ва ҳаракатларимиз билан кўп қиррали ва узоқ муддатли алоқаларимиз келгусида ҳам жадал ривожланиб боришига аминман", — деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, ташриф доирасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2030 йилга қадар 5 миллиард долларга етказиш бўйича келишувга эришилди.

    Бошқа янгиликлар

    Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига "Олий даражали Дўстлик" ордени топширилди - Darakchi.uz