11 сентябрь куни Тошкент шаҳрида учта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, уч киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоат транспорт департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, сутка давомида пойтахт кўчаларида 1 миллион 469 минг 748 та транспорт воситаси ҳаракатланган.
Шу куни 1667 та автобус 170 та йўналиш бўйича 20 865 та қатновни амалга ошириб, 1 миллион 415 минг 315 нафар йўловчини ташиган. Тошкент метроси эса 1 миллион 11 минг 258 нафар йўловчига хизмат кўрсатган.
ЙҲХ қоидалари бузилиши бўйича 9 та пиёдалар йўлакчасида ҳаракатланиш, 15 та нотўғри тўхташ, 32 та тўхташ қоидаларини бузиш ва 11 та "А" йўлагида ҳаракатланиш ҳолати қайд этилган.
Шунингдек, пиёдаларнинг белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтиши билан боғлиқ 18 та ҳолат аниқланган.
Қайд этилган ЙТҲларда оғир тан жароҳати ёки ўлим билан якунланган ҳолатлар бўлмаган.






