Ягона интерактив давлат хизматлари порталига 2016 йилда 52 турдаги янги интерактив хизмат жорий қилинган. Натижада, уларнинг умумий сони 300 дан ошди.
Давлат органлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субектларига 945 мингдан зиёд хизматлар кўрсатилди. Шунингдек, йиғилишда аксарият хизматларнинг фойдалилик ва интерактивлилик даражаси етарли эмаслиги айтилди.
Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йилдаги фаолияти сарҳисоби, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг бориши, истиқболдаги вазифа ҳамда лойиҳаларни белгилашга бағишланган Ҳайъат мажлисида таъкидланди.






