Президент Шавкат Мирзиёев Бобур боғини “Дўстлик боғи” деб номлашни таклиф қилди

ЖАМИЯТ 24.01.2017, 22:16
Президент Шавкат Мирзиёев Бобур боғини “Дўстлик боғи” деб номлашни таклиф қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Республика байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган учрашувда нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари кўп миллатли бутун Ўзбекистон халқини қутлуғ сана – Республика байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 25 йиллиги билан муборакбод этди.

Президент мослаштирилган биноларда жойлашган қатор марказларнинг бир гуруҳ фаоллари ўзларининг меҳнат шароитларини яхшилашга кўмаклашиш тўғрисида мурожаат қилганликларини айтди.

Шу муносабат билан Президент илгари «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамиятига тегишли бўлган Бобур кўчасидаги бинони Республика байналмилал маданият марказига беришни ва уни Дўстлик саройи деб номлашни таклиф этди.

“Биз мазкур бинони реконструкция қилиш ва унинг атрофини ободонлаштиришни кўзда тутадиган тегишли ҳукумат қарорини қабул қиламиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

Ушбу бино ёнида жойлашган ва мустақиллик йилларида Республика байналмилал маданият маркази ўзининг кўплаб тадбирларини ўтказиб келаётган боғни «Дўстлик боғи» деб номлашни таклиф қилди.

Бош вазир А.Н.Ариповга тегишли идоралар билан биргаликда, бир ой муддатда мазкур боғ ҳудудида Ўзбекистонда истиқомат қилаётган барча элу элат вакилларининг ўзига хос маданияти, урф-одатлари ва пазандачилик анъаналарини намойиш этиши учун павильонлар барпо қилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Наврўз байрами арафасида очиладиган янги боғ эса энди буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1