1

​Оқ уй жамоатчиликдан Трампнинг кенжа ўғлини тинч қўйишни сўради

ДУНЁ 25.01.2017, 11:50
Теглар: АҚШ, Дональд Трамп
​Оқ уй жамоатчиликдан Трампнинг кенжа ўғлини тинч қўйишни сўради

АҚШ маъмурияти жамоатчиликдан президент Дональд Трампнинг 10 ёшли ўғли Бэрронни муҳокама қилишдан тўхташни сўради, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Мазкур хабар Оқ уй сайтида эълон қилинди.

“Азалий анъаналарга кўра, президентнинг фарзандларига сиёсий эътибор қаратишсиз улғайиш имкони берилади. Оқ уй бу анъананинг давом этишини кутмоқда. Мазкур муаммони ҳал этишда ҳамкорлик қилганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз”, дейилган хабарда.

Интернет фойдаланувчилари отасининг инаугурациясида ўзини ғалати тутган Бэррон Трампнинг устидан кулишди. Улар Бэрронни ақли заиф, ривожланишдан орқада қолган болага ўхшатишган. У жияни, опаси Иванка Трампнинг қўлидаги боласи билан ўйнагани ҳам турли гап-сўзларга сабаб бўлди.

NBC телеканалидаги Saturday Night Live телешоуси сценарий муаллифи Кэти Рич Бэррон ҳақидаги твитни эълон қилгани учун уни телеканал вақтинча ишдан четлаштирди. Уни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари танқид қилгандан кейин Бэррон ҳақида ёзган изоҳини ижтимоий тармоқлардан олиб ташлаб, кечирим сўради.

Билл ва Хиллари Клинтоннинг 36 ёшли қизи Челси Клинтон ҳам Бэрроннинг тарафини олди. “Бэррон Трамп ҳам ҳар бир болага зарур бўлгани каби бола бўлиш имкониятига эга ва ҳақли”, деб ёзди у ўзининг Facebook саҳифасида.

Бу воқеадан кейин ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Бэрроннинг аутизм касаллигидан азият чекишини, ота-онаси буни яшириб келганлиги ҳақидаги баҳс-мунозарани авжига чиқарди. Мазкур хабар илк бора 2016 йилнинг ноябрь ойида, Дональд Трамп ғалабага эришган пайтида маълум бўлганди. Ўшанда Мелания Трамп бундай гапни тарқатган блогерни судга бериш билан таҳдид қилганди.

Шарҳлар

АҚШда 74 ёшли аёл банкни ўмарганликда айбланмоқда

29.04.2024, 18:03

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 74 ёшли Энн Маерс Фейрфилд шаҳридаги банкни ўмаришда айбланмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. Тинтув чоғида машинадан ўғирлик пайтида қўллангани айтилаётган тўппонча, шунингдек, аёлга тегишли...
АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияни блоклади

19.04.2024, 17:02

Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.Ҳужжатни Хавфсизлик...
АҚШда қишки бўрон қурбонлари сони 50 кишига етди

27.12.2022, 10:08

АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...
АҚШда энг замонавий "кўринмас" бомбардимончи самолёт намойиш этилди

03.12.2022, 12:40

АҚШ янги B-21 Raider стратегик бомбардимончи самолётини намойиш этди. Самолёт жаҳондаги илк олтинчи авлод бомбардимончиси ҳисобланади, дея ёзмоқда "zamon.uz".Унинг намойишида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин иштирок этган."Бу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1