Янги йилнинг илк кунларида Тошкент ҳайвонот боғидаги қора оққушлар болалади. Бу ҳақда ҳайвонот боғининг Facebook`даги расмий саҳифаси хабар бермоқда.
“Бир неча кун мобайнида кетма-кет равишда 5 та жўжачалар очиб чиқа бошлади. Улар ҳозир ота-оналарининг ғамхўрлиги ва ишончли ҳимояси остидадир”,—дейилади ҳайвонот боғининг Facebook`даги расмий саҳифасида.
Қайд этиш жоизки, бу Тошкент ҳайвонот боғидаги қора оққушларнинг болалашига оид биринчи муваффақиятли тажриба ҳисобланади. Ўтган йиллари ҳам қора оққуш тухумидан қуш кўпайтириш синаб кўрилган, бироқ синов муваффақиятсиз якунланган эди.
Тошкент ҳайвонот боғида, шунингдек, тўтиқушларнинг бир неча тури ва лама болалаган.