1

​Тошкент шаҳар мутасадди раҳбарлари Миробод тумани тадбиркорлари билан учрашув ўтказди

ЖАМИЯТ 26.01.2017, 18:05
Теглар: Тошкент
​Тошкент шаҳар мутасадди раҳбарлари Миробод тумани тадбиркорлари билан учрашув ўтказди

26 январь куни Тошкент шаҳар мутасадди раҳбарлари Миробод тумани тадбиркорлари билан учрашув ўтказди. Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Нозим Ҳусанов, Тошкент шаҳар прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Ботир Қудратхўжаев, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Музаффар Пардаев, Миробод туман ҳокими Шарофиддин Қодиров ва туманнинг барча тадбиркорлари иштирок этишди. Учрашувни Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Нозим Ҳусанов кириш сўзи билан очиб, учрашувдан асосий мақсад Ўзбекистон республикаси президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ № 4848 сонли “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини бажариш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги, кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш эканлигини айтиб ўтди.

Сўзга чиққан Тошкент шаҳар прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Ботир Қудратхўжаев бундан буён давлат органлари, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги тамойилининг сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш билан шуғулланиши, энди улар нафақат “қораловчи” балки тадбиркорларнинг ҳимоячиси бўлиши, ҳар бир тадбиркор учун прокурорнинг эшиги очиқлиги, бемалол мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси бошлиғи Музаффар Пардаев илгари солиқ идораси ходими мувофиқлаштирувчи кенгашнинг рухсати билан истаган ташкилотни текшириш ҳуқуқига эга бўлганлигини, 2017 йилнинг 1 январидан бери бундай режали ва режасиз текширувлар билан бирорта тадбиркор безовта қилинмагани, ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар тўғрисида маълумот берди.

Учрашув сўнгида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган конвертация, кредит олиш, локализация, нақд пул масаласи ҳақидаги саволлар билан мутасаддиларга мурожаат қилиб, керакли жавобларни олишди. Савол билан мурожаат қилган ҳар бир тадбиркор ҳақида раҳбарлар керакли маълумотларни олиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишни учрашувда иштирок этаётган тегишли ташкилот раҳбарларига юклади.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Тошкентда ёмғир сабаб хонадонларнинг балконлари қулаб тушди (видео ва фото)

03.04.2023, 10:05

Кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида турли сув тошқинлари юзага келди. Маълум қилинишича, пойтахтда бир неча соат ичида ойлик ёғиннинг учдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1