​Тошкент шаҳар ҳокимининг тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари тайинланди

ЖАМИЯТ 27.01.2017, 10:14
​Тошкент шаҳар ҳокимининг тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари этиб Нозим Ҳусанов тайинланди. Бу ҳақда ҳокимият расмий сайти хабар бермоқда.

Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимиятлари тузилмасига янги лавозим Ўзбекистон Президентининг 22 декабрдаги фармони билан тадбиқ этилган.

Нозим Ҳусанов 1976 йилда туғилган. Ўтган йилнинг баҳоридан ҳокимнинг Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

2014−2016 йилларда «Микрокредитбанк» очиқ акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси, 2013−2014 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2010−2011 йилларда Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

Тошкент автомобиль-йўллар институти (1997) ва Тошкент молия институти (сиртқи бўлим, 2002) битирувчиси.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1