1

​“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 2017 йилда янги йўналишларда авиақатновларни йўлга қўяди

ЖАМИЯТ 27.01.2017, 14:34
Теглар: Ўзбекистон
​“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 2017 йилда янги йўналишларда авиақатновларни йўлга қўяди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси жорий йилда бир қатор янги йўналишларни очади, деб хабар қилди авиаташувчи ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишлаб пайшанба куни ўтказилган матбуот анжуманида компания бош директори Валерий Тян. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда.

Яқин вақтларда Тожикистон билан авиақатновлар қайта йўлга қўйилади. «Ҳукуматлараро келишув тўлиқ ишлаб чиқилди ва имзоланишга тайёр. Душанбега рейс яқин вақтлар ичида бўлади», — деди Валерий Тян.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ва Душанбе ўртасидаги авиақатновнинг қайта йўлга қўйилиши ҳақидаги қарор 2016 йилнинг ноябрида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида қабул қилинган эди.

Апрель бошида ёки ундан аввалроқ Лахорга (Покистон) ҳам рейс қайта тикланади. Бундан ташқари, Ҳиндистон (Деҳли ва Амритсар рейсларига қўшимча), Хитойга янги йўналиш бўйича рейслар йўлга қўйилади.

Авиакомпания чартер таклифларини кенгайтиришни истиқболли ва даромадли йўналишлардан, деб ҳисоблайди, қўшимча қилди Валерий Тян. Жорий йилда чартерлар учун кўпроқ ҳаво кемалари ажратилади, деб таъкидлади у.

Бугунги кунда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Европа ва Осиёнинг 50 дан зиёд шаҳарларига рейсларни амалга оширмоқда. Чартер рейслар географияси Аляскадан Янги Зеландиягача ҳудудларни қамраб олади.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1