1

​Трампнинг собиқ рафиқаси АҚШнинг Чехиядаги элчиси бўлишни ният қилди

ДУНЁ 27.01.2017, 17:33
Теглар: АҚШ, Дональд Трамп
​Трампнинг собиқ рафиқаси АҚШнинг Чехиядаги элчиси бўлишни ният қилди

АҚШнинг янги президенти Дональд Трампнинг биринчи рафиқаси, миллати чех бўлган Ивана Зельничкова ўзини Чехия элчиси лавозимига тайинлашни сўради.

67 ёшли бизнесмен, телеюлдуз ва ёзувчи бўлган Ивана Зельничкова ўзининг она ватани Чехияда АҚШнинг мухтор элчиси бўлишни ният қилди. У бу ҳақда The New York Post нашрига интервью берди. “АҚШнинг Чехиядаги элчиси бўлиш ниятим бор. Чунки Чехия менинг она ватаним, чех тили она тилим, у ерда мени ҳамма танийди. Мени нафақат Америкада, балки бошқа давлатларда ҳам яхши танишади. Учта китоб ёзганман, китобларим 40 та мамлакатда, 25 та тилга таржима қилинган. Аслини олганда Трамп деган фамилияга эҳтиёжим йўқ”, - деди Ивана Зельничкова. Ивананинг фикрича, Дональд шахсий самолётида саёҳат қилишдан тўхтамайди, аммо барибир ўзининг ҳашаматли уйидан Оқ уйга кўчиб ўтишга мажбур. “Ростини айтганда, Нью-Йоркдаги “Trump Tower” ва менинг таун-хаусим Оқ уйдан кўра, минг маротаба яхши. Аммо Дональд ҳақ, ундан олдинги президентлар Оқ уйда яшаганидан кейин у ҳам яшайди. У Оқ уйни олтин билан безатади, деган фикрдан йироқман”, - деди Ивана.


Ивананинг башорат қилишича, Дональд лавозимининг биринчи 100 кунида кеча-ю, кундуз ишлайди. “У ҳар доим тунги 3 да уйқуга кетади. Ишдан бўш вақтларида гольф ўйнашни ёқтиради, бирор жойга сафарга чиқиш эса Дональд учун азобнинг ўзи. У француз шаробига ўхшаб, жойидан қўзғатишларини ёқтирмайди ”, деб ҳазиллашди Ивана.


Дональд ва Ивана 1977 йилда турмуш қуришган. Бу никоҳдан уларнинг уч фарзанди бор. Улар 1992 йилда ажрашишган. Ивана ажримдан кейин собиқ эридан алимент, кўчмас мулк, қимматбаҳо тақинчоқлардан ташқари 20 000 000 доллар олган. Ивана кундоши ва унинг ўғли Бэрронни ёқтиришини, аммо Меланиянинг ҳозирга ҳолатида, кўчишлар туфайли унга ҳавас қилмаслигини билдирди.

“Stuki-druki.com” нашри.

Шарҳлар

АҚШда 74 ёшли аёл банкни ўмарганликда айбланмоқда

29.04.2024, 18:03

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 74 ёшли Энн Маерс Фейрфилд шаҳридаги банкни ўмаришда айбланмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. Тинтув чоғида машинадан ўғирлик пайтида қўллангани айтилаётган тўппонча, шунингдек, аёлга тегишли...
АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияни блоклади

19.04.2024, 17:02

Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.Ҳужжатни Хавфсизлик...
АҚШда қишки бўрон қурбонлари сони 50 кишига етди

27.12.2022, 10:08

АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...
АҚШда энг замонавий "кўринмас" бомбардимончи самолёт намойиш этилди

03.12.2022, 12:40

АҚШ янги B-21 Raider стратегик бомбардимончи самолётини намойиш этди. Самолёт жаҳондаги илк олтинчи авлод бомбардимончиси ҳисобланади, дея ёзмоқда "zamon.uz".Унинг намойишида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин иштирок этган."Бу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1