Испания чемпионати 20-турида Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз майдонида “Реал Сосьедад” футболчиларини қабул қилди.
Мазкур ўйинда мадридликлар 3:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 38-дақиқасида Матео Ковачич ҳисобни очган бўлса, 51-дақиқада Криштиану Роналду “Реал Мадрид” устунлигини оширди.
Учрашувдаги сўнгги гога Альваро Мората 82-дақиқада муаллифлик қилди. Ушбу турда “Севилья” мағлубиятга учради ва учинчи ўринда қолиб кетди. “Барселона” эса кутилмаганда сафарда “Бетис” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб қўйганди.
“Реал Мадрид” – “Реал Сосьедад” 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 38 Ковачич, 2:0 – 51 Роналду, 3:0 – 82 Мората.
“Реал Мадрид” – Навас, Варан, Начо, Данило, Рамос, Ковачич (Иско, 77), Каземиро, Кроос, Васкес (Асенсио, 84), Роналду, Бензема (Мората, 66).
“Реал Сосьедад” – Рульи, Мартинес, Навас, Сальдуа, Сурутуса, Родригес, Каналес (Гранеро, 77), Ильярраменди, Ойарсабаль (Вела, 57), Хуанми, Виллиан Жозе (Прието, 57).
Огоҳлантириш: Мартинес (6), Кроос (39), Родригес (71), Васкес (77).
Четлатиш: Мартинес (74).