1

​Эйфель минорасининг чироқлари тунда Квебекдаги теракт қурбонлари хотирасига ўчирилди

ДУНЁ 31.01.2017, 11:03
​Эйфель минорасининг чироқлари тунда Квебекдаги теракт қурбонлари хотирасига ўчирилди

Парижда Эйфель минорасининг чироқлари Канаданинг Квебекдаги масжидга бўлган ҳужумда ҳалок бўлган ва жабрланганлар хотирасига ўчириб қўйилди, бу ҳақда Journal de Montreal нашри хабар берди.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Франциянинг асосий осориатиқаси қоқ ярим тунда ўчирилди. Шунингдек хабарда келтирилишича, тун давомида ўнлаб канадалик талабалар Париждаги Квебек майдонига ҳалок бўлганларни хотирлаш учун тўпланишди.

40 дан 100 нафаргача одам бўлган Квебекдаги масжидга ҳужум якшанба куни кечки пайт содир бўлди. Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 18 киши касалхонага ёткизилди, шулардан беш нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.

Канада ҳукумати бўлган воқеани террористик ҳужум дея атади. Ҳужум уюштирганликда шу ерда яшовчи Александр Бисонет гумон қилинди. Унга қотиллик айблови қўйилди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1