1

"Локомотив" Анталияда 4 та ўртоқлик учрашуви ўтказади

СПОРТ 01.02.2017, 10:20
"Локомотив" Анталияда 4 та ўртоқлик учрашуви ўтказади

Янги мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини Анталияда олиб бораётган "Локомотив" 13 февралга қадар шу ерда бўлади. Бу орада "темирйўлчилар" тўртта ўртоқлик ўйинида иштирок этишади.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, дастлабки синов-назорат баҳси 3 февраль куни Туркманистоннинг "Олтин Аср" жамоасига қарши кечади. Кейин 6 февралда футболчиларимиз Босния ва Герцеговинанинг "Сараево" ФК клуби билан куч синашишади.

Кейинги иккита баҳс эса Қозоғистон ва Украина жамоалари билан бўлади. 10 февралда "Ордабаси", 12 февралда эса "Зарья"га қарши назорат беллашувини ўтказади.

"Локомотив"нинг Анталиядаги ўртоқлик ўйинлари:

3 февраль. "Локомотив" - "Олтин Аср"

6 февраль. "Локомотив" - ФК "Сараево"

10 февраль. "Локомотив" - "Ордабаси"

12 февраль. "Локомотив" - "Зарья"

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1