1

Азиз Ибрагимов Эроннинг “Машинасози” жамоаси билан шартнома имзолади

СПОРТ 02.02.2017, 11:01
Азиз Ибрагимов Эроннинг “Машинасози” жамоаси билан шартнома имзолади

2016 йилги мавсумни “Бухоро” жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов Эроннинг “Машинасози” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

30 ёшли футболчи Табриз шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган “Машинасози” клубининг тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Айни вақтда “яшиллар” лақаби билан танилган жамоа Эрон Про Лигасида 20-турдан кейин 10 очко билан сўнгги – 16-ўринда бормоқда.

Азиз Ибрагимов фаолияти давомида “Трактор” (2004–2005), “Шўртан” (2005), “Машъал” (2006), “Слован Братислава” (Словакия, 2007–2008), “Богемианс 1905” (Чехия, 2008–2011), “Циндао Жонун” (Хитой, 2011–2012), “Баник Мост” (Чехия, 2013), “Ческе Будейовице” (Чехия, 2013), “Богемианс Прага” (Чехия, 2013–2014), “Андижон” (2014), “Динамо Самарқанд” (2015) ва “Бухоро” (2015–2016) клубларида тўп сурган.

Шунингдек, тажрибали футболчи 2007–2011 йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоаси сафида тўп суриб, 17 учрашувда 3 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1