АсосийSport

2007 йилнинг Осиёдаги энг яхши мураббий Рауф Инилеев жарроҳ столига ётди

'2007 йилнинг Осиёдаги энг яхши мураббий Рауф Инилеев жарроҳ столига ётди'ning rasmi

Тошкентнинг “Обод” жамоаси бош мураббийи Рауф Инилеев жарроҳлик столига ётди. Январь ойининг иккинчи ўн кунлигида оёғидаги муаммолар сабабли тиббий кўрик учун Россия пойтахти Москвага учиб кетган Рауф Инилеев жарроҳлик столига ётди.

Аввалги режага кўра, Рауф Талгатович шифокорлар кўригида бўлиши ва даволаниб, 25 январь куни Ўзбекистонга қайтиши лозим эди, бироқ россиялик шифокорлар тажрибали мутахассисга жарроҳлик столига ётишни тавсия қилди.

31 январь куни жарроҳлик амалиёти бўлиб ўтди ва айтиш керакки, ҳозир ҳаммаси жойида. Рауф Талгатовичнинг соғлиғи борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Жамоамиз бош мураббийи шу кунларда шифохонада бўлиб турибди. Тез орада мутахассис Ўзбекистонга қайтади ва клубдаги ишини давом эттиради.

“Турли миш-мишларга чек қўйиш мақсадида айтиб ўтмоқчимиз, Рауф Инилеев “Обод”ни тарк этгани йўқ. Аксинча, клуб мутасаддилари жамоа устозини шундай вақтда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляпти”, – дейилади клуб матубот хизматининг хабарида.

    Бошқа янгиликлар