Испания Кубоги мусобақасининг иккинчи ярим финал дастлабки ўйинида “Сельта” ва “Алавес” клублари ўзаро куч синашди.
Анчагина қизиқарли ва тенг курашлар остида ўтган беллашувда ҳисоб очилмади ва томонлар нурсиз дурангга имзо чекди. Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 9 февраль куни “Алавес” майдонида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи ярим финал илк ўйинида “Барселона” сафарда “Атлетико Мадрид”ни 2:1 ҳисобида таслим қилганди.
"Сельта" – "Алавес" 0:0
"Сельта": Альварес – Уго Мальо, Ронкалья, Кабрал (Серхи Гомес, 81), Кастро – Диас, Радоя, Васс (Гвидетти, 77), П. Эрнандес, Бонгонда (Систо, 69) – Аспас
"Алавес": Пачеко – Феменя, Федал, Лагуардия, Т. Эрнандес – Ману Гарсия, Маркус Льоренте, Токеро (Мендес, 63), Камараса (Ромеро, 84), Ибаи Гомес (Вигарай, 75) – Дейверсон
Огоҳлантиришлар: Бонгонда, 33 – Льоренте, 60, Камараса, 68






