АсосийDunyo

​Париж яқинида портлаш содир бўлди

'​Париж яқинида портлаш содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 3 февралга ўтар кечаси Париж яқинидаги Нуази-ле-гран шаҳрида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Нашрнинг маълумот беришича, портлаш маҳаллий вақт билан соат 22:30 да содир бўлган. Аввалига павильонлардан биридаги газ балон, кейин унинг ёнидаги балонлар портлаган. Шундан кейин ёнғин бошланиб, бино батамом ёниб кетган. Қутқарувчилар павильон ичидан ёнғинда куйган 45 ёшли эркакни олиб чиқишди ва касалхонага етказишди.

Маълумотларга кўра, 5 киши яраланган, улардан бири оғир аҳволда. Шаҳар ўт ўчириш хизмати капитани Гийом Фресс (Guillaume Fresse)нинг хабар беришича, икки марта портлаш содир бўлгандан кейин уйлардан бирида ёнғин кўтарилган. Дастлабки маълумотларга кўра, 4 киши ҳалок бўлган. Ёнғинни ўчириш учун ўттизга яқин ўт ўчирувчи жалб этилган. Ҳозирча воқеа сабаби аниқланмаган.

Бошқа янгиликлар