АсосийДунё

Исроилда “Сумуд” флотилияси фаоллари таҳқирланди

Ҳодиса ортидан Европа давлатлари кескин норозилик билдирди

'Исроилда “Сумуд” флотилияси фаоллари таҳқирланди'ning rasmi

Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир Фаластинга гуманитар ёрдам олиб кетаётган “Сумуд” флотилияси фаоллари қўлга олинганидан кейинги ҳолат акс этган видеони эълон қилди. Видеода фаолларнинг тиз чўктирилгани ва уларга Исроил мадҳияси эшиттирилгани халқаро танқидларга сабаб бўлди.

Видеода қўлга олинган фаоллар қўллари орқага қайрилган ҳолда олиб кетилгани, кейин эса бетон майдонда тиз чўктирилиб, бошларини ерга эгишга мажбурлангани тасвирланган. Шунингдек, уларга Исроил мадҳияси қўйиб берилгани ҳам кўринади.

Кадрлар фонида Бен-Гвирнинг қўриқчиларга “уларнинг қичқириқларига эътибор берманг” дегани эшитилади. Вазир видео остида “Терроризм тарафдорларини мана шундай кутиб оламиз” деб ёзган.

Мазкур ҳолат нафақат Европа давлатлари, балки Исроил расмийлари томонидан ҳам танқид қилинди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат “провокацион флотилиялар”нинг ҳудудий сувларга киришини тўхтатишга ҳақли эканини айтган бўлса-да, Бен-Гвирнинг ҳаракатлари “Исроил қадриятлари ва меъёрларига мос эмас”лигини таъкидлади.

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саъар эса Бен-Гвирни “давлатга уятли шоу орқали зарар етказганликда” айблади.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Иветт Купер видеодан “даҳшатга тушгани”ни билдириб, бу инсон шаъни ва қадр-қимматига зид эканини айтди.

Италия бош вазири Жоржа Мелони эса фаоллар, жумладан Италия фуқаролари таҳқирлангани учун Исроилдан расмий узр сўрашни талаб қилди. Шунингдек, Италия ташқи ишлар вазирлиги Исроил элчисини чақиртириши маълум қилинди.

Канада ва Нидерландия ҳам Исроил элчиларини чақириш ниятида эканини билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хитойдаги сув тошқинлари қурбонлари сони 22 кишига етди'ning rasmi

    Дунё 20.05.2026 10:24

    Хитойдаги сув тошқинлари қурбонлари сони 22 кишига етди

    Тошқинлар оқибатида қатор иншоотлар вайрон бўлган, айрим аҳоли пунктлари билан транспорт ва алоқа узилган.

    'Украина Латвия орқали Россияга зарба беришни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Дунё 20.05.2026 08:30

    Украина Латвия орқали Россияга зарба беришни режалаштирмоқда

    Киев расмийлари Латвия пойтахти Ригани Россияга қарши операциялар учун ўз ҳудудидан фойдаланишга кўндиришга уринган.

    'АҚШда миграция сиёсати минглаб оилаларни парчалади'ning rasmi

    Дунё 19.05.2026 16:57

    АҚШда миграция сиёсати минглаб оилаларни парчалади

    Трампнинг миграция сиёсати ортидан 145 минг бола ота-онасидан ажралди.

    'Покистон Саудия Арабистонига 8 минг аскар юборди'ning rasmi

    Дунё 19.05.2026 04:17

    Покистон Саудия Арабистонига 8 минг аскар юборди

    Маълум қилинишича, Исломобод янги ҳужумлар юз берган тақдирда Саудия Арабистони Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида катта жанговар кучларни сафарбар қилган.

    'US Open кубоги ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 18.05.2026 13:54

    US Open кубоги ўғирлаб кетилди

    Бу ҳақда “TyC Sports” нашри хабар берди.

    'Хитойда 5,2 магнитудали зилзила юз берди'ning rasmi

    Дунё 18.05.2026 05:14

    Хитойда 5,2 магнитудали зилзила юз берди

    Хитойнинг Гуанси провинциясида 18 май куни 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди.