АсосийJamiyat

​Тошкент шаҳрида бир кеча кундузда 3 та ёнғин содир бўлди

'​Тошкент шаҳрида бир кеча кундузда 3 та ёнғин содир бўлди'ning rasmi

2017 йилнинг 10 май куни соат 08:00 дан 11 май куни соат 08:00 га қадар Тошкент шаҳрида 3 та ёнғин содир бўлди.

Хусусан 10 май куни соат 19:30 да Шайхонтохур тумани, Зарқайнар кўчаси 2-уйнинг олдида 7 кв.метр майдонда ахлат ёнган. Тахминларга кўра, ёнғин ёш болаларнинг олов билан ўйнаши оқибатида юз берган.

2017 йил 11 май куни соат 04:10 да Яшнобод тумани, С.Машхадий кўчаси 180-уйда жойлашган сомсахонанинг шифт қисми 10 кв.метр майдонда ёнган, шу куни соат 06:11 да Яшнобод тумани, Паркент кўчаси 327-уй олдида, «ГАЗ-2402» русумли, д/р 01 Н 872 RА бўлган автоуловнинг мотор ва салон қисмлари ёнғиндан зарар кўрган.

Таҳминларга кўра, бу икки ёнғин автомобилнинг электр симларидаги қисқа туташуви оқибатида содир бўлган.

Бошқа янгиликлар