1

​Шавкат Мирзиёев академик Эдвард Ртвеладзени юксак мукофот билан тақдирлади

ЖАМИЯТ 15.05.2017, 13:58
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Эдвард Ртвеладзе
​Шавкат Мирзиёев академик Эдвард Ртвеладзени юксак мукофот билан тақдирлади

14 май куни Ўзбекистон Фанлар академиясида йирик тарихчи-археолог олим, академик Эдвард Ртвеладзе таваллудининг 75 йиллигига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, Фанлар академияси аъзолари, юртимиз ва хорижлик олимлар, талабалар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди, деб ёзади ЎзА.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 10 майдаги фармони билан илм-фан соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтиришдаги муносиб ҳиссаси, мамлакатимизнинг ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки учун ЎзФА Санъатшунослик институти бўлим бошлиғи, академик Эдвард Ртвеладзе «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов юксак давлат мукофотини Э.Ртвеладзега тантанали равишда топширди.

Эл-юртимизнинг ана шундай заҳматкаш олимларидан бири – академик Эдвард Ртвеладзе. У 840 дан зиёд илмий иш, жумладан, 41 монография муаллифидир. Беш юздан зиёд илмий мақоласи мамлакатимиз, Россия, Италия, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Греция, Грузия, Польша, Ҳиндистон каби давлатлардаги нуфузли илмий нашрларда чоп этилган. Унинг илмий раҳбарлигида 14 фан доктори ва фан номзодлари тайёрланган.

Унинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё, бутун Евроосиё тарихи билан боғлиқ кенг қамровли илмий тадқиқотлари, ишланмалари дунёнинг етакчи илмий марказларида тан олинган.

Академик мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Олий Мажлис Сенати (2010-2015 йиллар), ЎзФА президиуми, кўплаб давлат ва жамоат ташкилотларининг аъзоси сифатида самарали фаолият олиб бормоқда.

Олимнинг меҳнатлари мустақиллик йилларида муносиб қадр топмоқда. Биринчи Президентимиз фармонларига кўра Э.Ртвеладзега «Буюк хизматлари учун» (2001 й.), «Меҳнат шуҳрати» (2003 й.) орденлари, Фан ва техника соҳасидаги Давлат мукофоти (2007 й.) берилган.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1