1

​Шавкат Мирзиёев Туркманистонда ўзбекистонлик болалар дам оладиган сайёҳлик зонасини кўздан кечиради

ЖАМИЯТ 18.05.2017, 09:04
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Туркманистон
​Шавкат Мирзиёев Туркманистонда ўзбекистонлик болалар дам оладиган сайёҳлик зонасини кўздан кечиради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 2017 йилнинг 19-20 май кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади, деб ёзади ЎзА.

Президентимизнинг жорий йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи доирасида ўтган олий даражадаги Ўзбекистон – Туркманистон мулоқотининг давоми бўладиган Туркманбоши шаҳарида ўтадиган учрашув ва музокараларда мамлакатларимиз ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир долзарб масалалар муҳокама қилинади, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Орол фожиасидан энг кўп зарар кўрган ҳудудларидан келган бир гуруҳ болалар дам олаётган "Аваза" миллий сайёҳлик зонасига ҳам ташриф буюради.

Давлат раҳбарларининг музокаралари якунида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Ташриф доирасида мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли тижорат шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Шарҳлар

⚡️ Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради

04.02.2023, 11:49

Туркманистон президенти Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газни Ўзбекистонга бепул ўтказиш бўйича фармон имзолади. Бу ҳақдаги хабар мамлакат ҳукумати порталида эълон қилинди. Маълум...
Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта тиклади

23.01.2023, 12:13

Сал аввал аномал совуқ туфайли 12 январда қўшни мамлакатнинг табиий газ қазиб чиқариш конларида юзага келган авариявий ҳолат Туркманистондан  табиий газ импортининг тўлиқ тўхташига сабаб...
Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади

21.10.2022, 11:35

Туркманистонда олий даражадаги музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Дастлаб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1