1

​Бир ҳафтада Тошкент шаҳрида 26 та жиноят фош этилди

ЖАМИЯТ 24.06.2017, 11:07
​Бир ҳафтада Тошкент шаҳрида 26 та жиноят фош этилди

Ҳафтанинг Пайшанба кунини Республикамиз миқёсида «ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ПРОФИЛАКТИКА КУНИ» деб эълон қилинганлиги муносабати билан Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси томонидан 9 та йўналишларда тадбирлар ўтказилди ва уларни натижалари юзасидан кейинги саҳифаларимизда батафсил маълумотлар бериб борилади.

2017 йилнинг 15 июнь кунидан 22 июнь кунига қадар Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан

- жамоат тартибини сақлаш

- фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш

- уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш

- жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш

- йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги профилактикаси хамда

- содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Содир этилган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида ой бошидан 65 та, ҳафта давомида – 26 та шундан:

1 та – қотиллик,

1 та – оғир тан жароҳати етказиш

2 та – босқинчилик

1 та - талончилик

11 та – ўғирлик,

2 та – безорилик

8 та – фирибгарлик жиноятлари иссиқ изидан фош этилди.

Шунингдек, йил бошидан – 1076 нафар, ой бошидан – 100 нафар, шундан, ҳафта давомида – 32 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.

Бундан ташқари, йил бошидан - 350 нафар шахс бедарак йўқолган сифатида рўйхатга олинган бўлиб, тезкор-қидирув тадбирлар натижасида йил бошидан – 269, ой бошидан – 20, ҳафта давомида эса – 7 нафари аниқланиб яшаш жойларига кайтарилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1