АсосийЖАМИЯТ

Бухорода кетма-кет зилзилалар: бугун яна 4 магнитудали ер қимирлади

Бухорода бугун яна ер қимирлаши соат 10:44 да қайд этилган.

'Бухорода кетма-кет зилзилалар: бугун яна 4 магнитудали ер қимирлади'ning rasmi

Бугун, 22 май куни Бухоро ҳудудида 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар қилди.

Маълум қилинишича, ер қимирлаши соат 10:44 да қайд этилган. Зилзиланинг магнитудаси 4, чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этган. Эпицентр Тошкентдан 526 км жанубий-ғарбийда, Бухоро вилоятининг Жондор тумани ҳудудида жойлашган.

Зилзила кучи қуйидаги ҳудудларда сезилган:

— Газли шаҳрида 2-3 балл;

 — Пешкў туманида 2 балл;

— Қоракўл туманида 2 балл;

 — Жондор туманида 2 балл.

Эслатиб ўтамиз, кеча — 21 май куни ҳам Бухоро вилоятида 3,8 ва 3,4 магнитудали зилзилалар кузатилган эди.

Шунингдек, бугуннинг ўзида вилоятда яна 4 ва 3,8 магнитудали ер қимирлашлари қайд этилди.

    Бошқа янгиликлар