АсосийЖамият

Давлат бошқаруви соҳасида энг яхши вазирликлар аниқланди

Президент учта вазирликни мақтади.

'Давлат бошқаруви соҳасида энг яхши вазирликлар аниқланди'ning rasmi

Танлов натижаларига кўра, Адлия вазирлиги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича энг намунали вазирлик номинациясида ғолиб деб топилди.

Қайд этилишича, вазирлик қисқа вақт ичида замонавий, очиқ ва рақамли адлия институтига айланган. Бугунги кунда 30 та платформа орқали 380 та тўлиқ рақамлаштирилган хизмат кўрсатилмоқда, 780 дан ортиқ хизматдан онлайн фойдаланиш имконияти яратилган. Шунингдек, 208 та давлат хизматлари марказидан иборат тармоқ бутун мамлакат бўйлаб ягона стандарт асосида фаолият юритмоқда.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ресурсларни бошқариш бўйича энг намунали вазирлик сифатида эътироф этилди. Идора фаолиятида шаффофлик, тежамкорлик ва самарадорликни оширишга алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланди. Маълумотларга кўра, ажратилган маблағлар янги конларни қидириш ва соҳани ривожлантиришга йўналтирилган, геология-қидирув ишларида сув сарфи 20 фоизга қисқартирилган. Шунингдек, асосий кончилик ускуналарини маҳаллийлаштириш даражаси 84 фоизга етказилган.

Давлат хизматларини кўрсатиш йўналишида эса Ички ишлар вазирлиги энг намунали идора сифатида тан олинди.

Бугунги кунда вазирлик томонидан 60 га яқин хизмат тури кўрсатилмоқда, уларнинг 95 фоизи тўлиқ рақамли шаклга ўтказилган. Илгари тарқоқ бўлган 72 та маълумотлар базаси ягона “Хавфсиз шаҳар” тизимига интеграция қилинган бўлиб, унга 14 та бошқарув маркази ва 20 дан ортиқ вазирлик уланган. Ўтган йили 148 мингдан ортиқ маъмурий иш масофавий тартибда кўриб чиқилиб, фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишининг олди олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Click MiniApps: бизнес Click SuperApp ичида 23 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга қандай чиқиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:16

    Click MiniApps: бизнес Click SuperApp ичида 23 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга қандай чиқиши мумкин

    Click Click MiniApps платформасини фаол ривожлантиришда давом этмоқда — бу SuperApp ичидаги мини-иловалар платформаси бўлиб, бизнес учун савдо, мижозларни жалб қилиш ва улар билан ўзаро алоқанинг янги имкониятларини очиб беради.

    'Ҳайитга янги совиткич — арзон ва сифатли!'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:26

    Ҳайитга янги совиткич — арзон ва сифатли!

    Қурбон Ҳайити яқинлашмоқда, уй-рўзғор учун янги техника олиш вақти келди! PREMIER бренди бу сафар ҳам ўз харидорларини унутмади.

    'Бухорода кетма-кет зилзилалар: бугун яна 4 магнитудали ер қимирлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:03

    Бухорода кетма-кет зилзилалар: бугун яна 4 магнитудали ер қимирлади

    Бухорода бугун яна ер қимирлаши соат 10:44 да қайд этилган.

    'Сел йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган Nexia’ни сув оқизиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:49

    Сел йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган Nexia’ни сув оқизиб кетди

    Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

    'Муқаддам судланган наркосавдогарларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:52

    Муқаддам судланган наркосавдогарларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

    Экспертиза хулосасига кўра, мусодара қилинган гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 985 граммни ташкил этган.

    'Ўзбекистонда қабристонларни ободонлаштириш учун 1,6 трлн сўм ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:40

    Ўзбекистонда қабристонларни ободонлаштириш учун 1,6 трлн сўм ажратилади

    Вазирлар Маҳкамасининг “Қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.