АсосийСпорт

Роналду орзусига етди

“Ал-Наср” Саудия чемпиони бўлди.

'Роналду орзусига етди'ning rasmi

"Ал-Наср” Роналду билан илк бор Саудия чемпиони бўлди.

41 ёшли ҳужумчи “Ал-Наср” сафидаги илк расмий совринини қўлга киритди. Португалиялик юлдуз жамоаси билан Саудия Арабистони чемпионатида ғолиб бўлди ва бу ғалаба футболчи учун жуда ҳиссий кечди.

21 май куни “Ал-Наср” чемпионат аутсайдерларидан бири — “Дамак”га қарши майдонга тушди. Роналду дубль қайд этиб, жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шунингдек, у икки йил деганда жаримадан тўғридан тўғри гол урди.

Бу голлардан кейин Роналдунинг фаолиятидаги голлари сони 972 тага етди. У ҳозир ҳам 1000 голлик марра сари ҳаракат қилмоқда.

Учрашувдан кейин португалиялик футболчи кўз ёшларини яшира олмади. У захирага олинаётганда ҳам, финал ҳуштагидан кейин ҳам ҳиссиётларга берилди. Роналду барабан чалиб, мухлислар билан машҳур “Siu” байрамини нишонлади.

Тақдирлаш маросимида у бошига клуб рўмолини боғлаган ҳолда майдонга чиқди. Кейин эса орзудаги кубокни боши узра кўтарди.

Шу тариқа, Роналду тўртинчи уринишда Саудия чемпионлигини қўлга киритди.

Маълумот учун, бу “Ал-Наср” тарихидаги 11-чемпионлик бўлса, Роналду фаолиятидаги 8-лига ғалабаси бўлди. У аввал Англияда, Испанияда ва Италияда ҳам чемпионликни қўлга киритган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эндрик Мадридга қайтди — ОАВ'ning rasmi

    Спорт 20.05.2026 10:27

    Эндрик Мадридга қайтди — ОАВ

    Бу ҳақда “El Chiringuito” хабар берди.

    'Карлос Алькарас Уимблдон турниридан чиқди'ning rasmi

    Спорт 20.05.2026 10:21

    Карлос Алькарас Уимблдон турниридан чиқди

    Дунё рейтингида иккинчи ўринда бораётган испаниялик теннисчи Carlos Alcaraz Уимблдон турнирида иштирок этмаслигини маълум қилди.

    'Роналду ЖЧ-2026да тарихий рекордни янгилайди'ning rasmi

    Спорт 19.05.2026 15:53

    Роналду ЖЧ-2026да тарихий рекордни янгилайди

    Португалия терма жамоаси сафида Криштиану Роналду ЖЧ-2026 қайдномасига киритилди.

    'Руни: Салаҳ Энфилддаги сўнгги ўйиндан чиқарилиши керак'ning rasmi

    Спорт 18.05.2026 07:32

    Руни: Салаҳ Энфилддаги сўнгги ўйиндан чиқарилиши керак

    Ливерпуль ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ "ўзини ўйлайдиган" футболчи сифатида танқид қилинди.

    'Роналду яна совринсиз қолди — ОЧЛ-2 финалида энг паст баҳони олди'ning rasmi

    Спорт 18.05.2026 05:50

    Роналду яна совринсиз қолди — ОЧЛ-2 финалида энг паст баҳони олди

    Саудиянинг Al Nassr FC клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Осиё Чемпионлар Лигаси-2 финалида Sofascore талқинига кўра майдондаги энг ёмон ўйинчи деб топилди.

    'Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасида мавсум тўпурарига айланди'ning rasmi

    Спорт 18.05.2026 02:44

    Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасида мавсум тўпурарига айланди

    Ўзбекистонлик ҳужумчи пеналтисиз голлар сони ҳамда гол+пас кўрсаткичи бўйича ҳам лигада энг яхши натижани қайд этди.