Бу ерда Наримон Жалолов, Тўлаган Исоқов ва Самвел Бабаян пахтакорчиларни ёдга олиб, янги монумент ҳақида сўзлаб ўтишди. Шундан сўнг, Наримон Жалолов марҳум футболчи Михаил Аннинг ўғли Дмитрий Ан билан биргаликда янги ёдгорлик очиб беришди. Тадбирда жамоа мухлислари, Пахтакор-79 футболчиларининг оила аъзолари ва дўстлари, ПФЛ ва ЎФФ ходимлари, ҳозирги жамоа вакиллари, "Локомотив", "Бунёдкор" ва "Машъал" жамоалари футболчилари жам бўлишди.
11 август куни шунингдек "Хотира қанотлари" турнири финали ҳам ўтказилди. Унда "Пахтакор" ва "Машъал" академияларининг 1998 йилда таваллуд топган футболчилари тўқнаш келишди. Учрашувда пойтахтлик футболчилар 2-1 ҳисобида ғалаба қозонишди.












Фото: [url=no-img.jpg]pakhtakor.uz